Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларининг кўкрак нишонлари тавсифи (ЎзР 26.04.1996 й. 226-I-сон Қонуни билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

1996 йил 26 апрелдаги

226-I-сон Қонуни билан

ТАСДИҚЛАНГАН

Ўзбекистон Республикаси фахрий

унвонларининг кўкрак нишонлари

ТАВСИФИ

"Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби"

Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида рангин тахта (палитра) мўйқаламлари билан, скрипка ва очиқ китоб, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг чап қисмидан "SAN`AT ARBOBI" деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикаси фан арбоби"

Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида ядро атрофидаги электронлар траекторияси, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг чап қисмидан "ҒАN АRВОВI" деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасинииг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон ифтихори"

Кўкрак нишони 1 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 36 миллиметрли доира шаклида бўлади.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида кумушранг айланма югуриш йўлкалари билан ўралган, яшил рангли эмаль қопланган стадион майдони тасвирланган бўлиб, унинг марказида олимпия рамзи - ички сатҳи ҳам кумушранг бешта ўзаро туташ ҳалқалар жойлашган. Стадион майдони узра Ўзбекистон Республикаси Давлат гербини тутиб турган иккита кумушранг қўл тасвирланган. Гербнинг юқори қисмида, мусамман жойлашган ерда диаметри 1,5 миллиметрли ёқут жойлаштирилади. Нишоннинг юқори ярим айланаси бўйлаб, герб узра "O'ZBEKISTON IFТIXОRI" деган ёзув жойлашган. Нишоннинг пастки ярим айланасида яшил шаффоф эмаль қопланган дафна новдаси жойлашган бўлиб, унинг ўртасидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги лента ўтган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикаси халқ артисти"

Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинллкда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида пардаси очилган театр саҳнасининг бир қисми, ниқоб, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Парда остидаги текис сатҳдан, нишон марказининг чапроғидан "ХАLQ АRTISTI" деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси"

Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида миллий чолғу асбоби -дўмбира чалиб куйлаётган бахши, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Рамзларнинг юқорироғидан "XALQ BAXSHISI" деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси"

Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида тоғлар ва водий фонида очиқ китоб, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг чап томонида рамзларнинг пастроғидан "ХАLQ YOZUVCHISI" деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми"

Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида мольберт фонида рангин тахта (палитра) мўйқаламлари билан, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг чап томонида рамзларнинг юқорироғидан "ХАLQ RASSOMI" деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикаси халқ устаси"

Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида халқ усталари ясаган буюмлар (қумғон, лаган ва хонтахта), пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг чап қисми юқорироғидан "XALQ USTASI" деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Реснубликаси халқ шоири"

Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида пат-қалам ва қоғоз варағи, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг чап томонида рамзларнинг юқорироғидан "XALQ SHOIRI" деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга Ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси"

Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдап тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида мактаб биносининг фонида дарслик, дафтар, глобус; пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишон марказининг юқорироғида, текис сатҳдан "XALQ O`QITUVCHISI" деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи"

Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишониинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида миллий чолғу асбобларидан доира ва дутор, пастки ўнг чеккасида дафна новдаги тасвирланган. Рамзларнинг юқорироғидан "XALQ HOFIZI" деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший

ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида ўртароқда аҳолига коммунал, маиший ва савдо хизмати кўрсатишнинг рамзи сифатида маркази бир-у, радиуслари ҳар хил учта айлана, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "КОММUNAL, MAISHIY VA SAVDO SOHASIDA XIZMAT KO`RSATGAN XODIM" деган ёзув икки қатор бўлиб жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида ахборот узатаётган алоқа йўлдоши, параболик антенна, пастки ўнг чеккада дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "XIZMAT KO`RSATGAN ALOQA XODIMI" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекисточ Республикасида хизмат кўрсатган артист"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида доира, ниқоб ва рояль, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "XIZMAT KO`RSATGAN ARTIST" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг юз томони марказида, кўтарилаётган қуёш нурлари фонида, юртимизнинг ноёб табиати ва бой ресурсларини акс эттирувчи водий, дарё ва тоғ чўққилари ҳамда унинг юқори қисмида иккита кесишган геологик болға ва компас акс эттирилган.

Нишоннинг айланаси бўйлаб пастки ўнг қисмида дафна новдаси ва юқори қисмида "ХIZМАТ КО`RSATGАN GEOLOG" ёзуви жойлашган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Нишоннинг юз ва орқа томонлари чеккалари қабариқ ҳошия билан ўралган.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

Қадағичнинг бўйи 16 миллиметр, эни 25 миллиметр.

Қадағичнинг орқа томонига нишонни кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томони ўртароғида кафтлар эъзозидаги, очила бошлаган гул ғунчаси, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "XIZMAT KO`RSATGAN YOSHLAR MURABBIYI" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида авторучка ва блокнот, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN JURNALIST" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томони ўртароғида гидростанциядан оқиб тушиб мавж ураётган сув тўлқини, чапроғида ғўза тупи, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN IRRIGATOR" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган

ихтирочи ва рационализатор"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томони ўртароғида штан-генциркуль, тишли ғилдирак ва қоғоз варағи, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN IXTIROCHI VA RATSIONALIZATOR" деган ёзув икки қатор бўлиб жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида халқ хўжалиги объектлари рамзлари туширилган Ўзбекистон Республикаси харитаси фонида компьютер, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN IQTISODCHI" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида очиқ китоб фонида ғижжак ва рангин тахта (палитра) мўйқаламлари билан, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN MADANIYAT XODIMI" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида замонавий меъморчилик иншооти фонида ионий (меъморий) ордер ва қоғоз варағи, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишонпинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN ME`MOR" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида ўртароқда кафтлар эъзозида пахта чаноғи, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN РАХТАКOR" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида газлама ўрами, устида пилласи билан тут барглари, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN PILLACHI" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида саноат объектлари, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN SANOAT XODIMI" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган

соғлиқни сақлаш ходими"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томони ўртароғида шифокорларнинг рамзи бўлмиш илон чирмашган қадаҳ, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN SOG`LIQNI SAQLASH XODIMI" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида югуриш йўлкаси фонида ёш спортчи устози билан, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN SPORT USTASI" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсаттан спортчи"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида югуриш йўлкалари ва футбол майдони фонида машъала, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN SPORTCHI" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида тепловоз, юк машинаси ва самолёт, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN TRANSPORT XODIMI" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида марказида уфқдан бош кўтараётган қуёш фонида самода булутлар узра парвоз қилаётган ҳаво кемаси, пастки ўнг чеккасида - дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "XIZMAT KO`RSATGAN FUQARO AVIATSIASI XODIMI" деган ёзув жой олган. Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга халқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида ўртароқда очиқ китоб фонида глобус ва учбурчак чизғич, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN XALQ TA`LIMI XODIMI" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида чорвачилик фермаси фонида ўтлаб юрган қўй подаси ва отлиқ чўпон, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN CHORVADOR" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида қалқон, қилич ва тарози, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "XIZМАТ КО`RSATGAN YURIST" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида баландлик узра нур таратиб турган қуёш фонида эгатлар олинган дала ва трактор, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб "ХIZМАТ КО`RSATGAN QISHLOQ XO`JALIK XODIMI" деган ёзув жой олган.

Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.

Тасвирлар ва ёзув қабариқ.

Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи"

Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида қурилиш майдони, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйича "ХIZМАТ КО`RSATGAN QURUVCHI" деган ёзув жой олган.