Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2003 й. 7-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2003 й.

N 7



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш, истеъмол товарларини импорт қилувчи корхоналар ва ташкилотларнинг сўмдаги маблағларини конвертация қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий банк, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 8  январдаги

7-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2002 йил 10 октябрдаги 354-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 58-модда) илованинг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар" деб номланган бўлими 7-бандининг учинчи ва тўртинчи хат боши чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 1-2-сон, 6-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 1, 2-модда.