Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 09.03.2007 й. 8/5-сон "Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.03.2007 й. 1648-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.03.2007 й.

N 1648-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

09.03.2007 й.

N 8/5

ҚАРОРИ



Тижорат банкларида лизинг операцияларини

амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

қўшимча киритиш ҳақида


(2007 йил 5 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари асосида Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом"га (2006 йил 27 декабрь, рўйхат рақами 1648 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 523-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан ўн кундан сўнг кучга киради.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                   Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга

ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ҚЎШИМЧА


1. 9-банд қуйидаги таҳрирдаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Лизинг компанияларига уларга иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очган тижорат банклари томонидан импорт асосида лизинг объектларини етказиб бериш билан боғлиқ лизинг хизмати кўрсатилиши мумкин.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 13-сон, 123-модда.