Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2003 й. 79-сон "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2003 й.

N 79



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва машина-трактор паркларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2003-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзагромашсервис" уюшмасининг республика таъминот корхоналари:

қишлоқ хўжалиги машиналари шиналарини импорт қилишда божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари);

импорт қилинаётган шиналарни қишлоқ хўжалиги корхоналари ва машина-трактор паркларига сотишда қўшилган қиймат солиғи ҳисоблашдан ва уни тўлашдан озод қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги  Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб келинадиган истеъмол товарлари рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар, рўйхатдан қишлоқ хўжалигида ва ўрмон хўжалигида фойдаланиладиган  транспорт воситалари учун  шиналарни чиқариб ташлашни назарда тутсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ў. Султонов