Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат қўмитасининг 13.05.2002 й. ИУ-01/52-сон "Инвестиция мажбуриятлари қийматини объектнинг нархига қўшиш шарти билан икки ва ундан ортиқ йил мобайнида сотилмаган корхона ва яхлит объектларнинг акцияларини, улушларини (пайларини) инвесторларга сотиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.06.2002 й. 1153-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.06.2002 й.
N 1153
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА
ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
БЎЙИЧА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
13.05.2002 й.
N ИУ-01/52
ҚАРОРИ
Инвестиция мажбуриятлари қийматини
объектнинг нархига қўшиш шарти билан икки
ва ундан ортиқ йил мобайнида сотилмаган корхона
ва яхлит объектларнинг акцияларини, улушларини
(пайларини) инвесторларга сотиш тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 мартдаги 97-сонли "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурлари амалга оширилишини, хорижий инвестицияларни жалб этилишини фаоллаштирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Илова қилинаётган "Инвестиция мажбуриятлари қийматини объектнинг нархига қўшиш шарти билан икки ва ундан ортиқ йил мобайнида сотилмаган корхона ва яхлит объектларнинг акцияларини, улушларини (пайларини) инвесторларга сотиш тўғрисидаги низом" тасдиқлансин.
2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Раис У. Исмоилов
"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари" тўплами, 2003 йил, 11-сон