Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2007 й. 151-сон "Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2007 й.

N 151



ДАВЛАТ ТОМОНИДАН АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ИШТИРОК

ЭТИШ МАХСУС ҲУҚУҚИ ("ОЛТИН АКЦИЯ")ДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 20 июлдаги ПФ-3897-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат томонидан акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хусусийлаштирилган пахтани қайта ишлаш саноати корхоналари бўйича давлат вакилларини тайинлаш учун номзодлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритсин.

3. Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига қатъий риоя қилинишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда:

бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;

вазирликлар ва идораларнинг ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштиришини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 29-30-сон, 307-модда.