Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2009 й. 95-сон "Банкрот бўлган "Ўзбекқишлоқмаш" ОАЖ корхонаси номенклатураси қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришини сақлаб қолиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.2009 й.

N 95



БАНКРОТ БЎЛГАН "ЎЗБЕКҚИШЛОҚМАШ"

ОАЖ КОРХОНАСИ НОМЕНКЛАТУРАСИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ

САҚЛАБ ҚОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 4 апрелдаги ПҚ-830-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда қишлоқ хўжалигини илгари "Ўзбекқишлоқмаш" ОАЖ томонидан ишлаб чиқарилган техника билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қишлоқ хўжалиги техникаси ва унга бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун тугатилаётган "Ўзбекқишлоқмаш" ОАЖдан "Агрегат заводи" ОАЖга:

тугатиш қиймати бўйича - иловага* мувофиқ рўйхат бўйича ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини "Агрегат заводи" ОАЖнинг устав фондидаги давлат улушини кўпайтириш ҳисобига;

текин асосда - конструкторлик ва технологик ҳужжатларни, шунингдек технологик жиҳозларни бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси кўрсатиб ўтилган ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, конструкторлик ва технологик ҳужжатлар, шунингдек технологик жиҳозлар "Агрегат заводи" ОАЖга берилишини таъминласин.


3. Белгилансинки:

ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини қайта жойлаштириш, монтаж қилиш, ишга тушириш-созлаш ишлари ва ишлаб чиқариш қувватларини қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришга тайёрлаш "Агрегат заводи" ОАЖнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

"Агрегат заводи" ОАЖ 2009 йилдан бошлаб "Ўзбекқишлоқмаш" ОАЖнинг қишлоқ хўжалиги техникаси номенклатураси ишлаб чиқарилишини ва босқичма-босқич модернизация қилинишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги билан биргаликда инвесторларнинг инвестиция мажбуриятларини ва уларни бажариш жадвалларини аниқ акс эттирган ҳолда "Ўзбекқишлоқмаш" ОАЖнинг кўчмас мол-мулкини сотишга шартномалар тузишда "Ўзбекқишлоқмаш" ОАЖнинг тугатувчи бошқарувчисига кўмаклашсин;

инвесторлар қабул қилган инвестиция мажбуриятлари улар томонидан бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 14-сон, 164-модда.