Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 21.05.2007 й. 245-сон "Аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.06.2007 й. 1472-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2007 й.

N 1472-1




ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

21.05.2007 й.

N 245


БУЙРУҒИ



Аккредитация қилинган сертификатлаштириш

органлари ва синов лабораториялари (марказлари)

фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2007 йил 30 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 235-сонли қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. "Ўзстандарт" агентлиги Бош директорининг 2005 йил 1 февралдаги 24-ОС/АИЛ-сонли буйруғи билан тасдиқланган (2005 йил 20 апрелда 1472-рақам билан рўйхатга олинган) Аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш Қоидаларига иловага* асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб, 10 кун ўтганидан сўнг кучга киради.



“Ўзстандарт” агентлиги

Бош директори в.б                                                          А. Абдувалиев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 268-модда.