Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.1997 й. 355-сон "Товарларнинг айрим турларини чаканалаб сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.1997 й.

N 355



ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ

ЧАКАНАЛАБ СОТИШ ҚОИДАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турларини чаканалаб сотиш қоидалари, Умумий овқатланиш маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари ҳамда қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлардан ясалган маҳсулотларни чакана савдо корхоналарида сотиш қоидалари 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, "Ўзбекбирлашув", Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўрсатиб ўтилган қоидаларни, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, товарлар сотувчи ва хизматлар кўрсатувчи барча корхоналарга етказишни таъминласинлар, шунингдек аҳолини белгиланган тартибда хабардор қилсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 7, 25-модда.