Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.1992 й. 318-сон "Республика ҳудудида жойлашган барча хўжалик субъектларини давлат рўйхатига киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.1992 й.

N 318




РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН

БАРЧА ХЎЖАЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Барча хўжалик субъектларини рўйхатдан ўтказишни таъминлашга оид амалий чора-тадбирлар кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектларининг давлат рўйхати ҳақидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасига хўжалик субъектларини рўйхатга олиш, молия-хўжалик фаолиятини тавсифловчи иқтисодий-статистика кўрсаткичларнинг доимий таркибини ифодаловчи хўжалик субъектлари рўйхатлари банкини ташкил этиш ва бошқариш юклатилсин.


3. Тадбиркорлик ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, компаниялар, биржалар, барча ташкиляй-ҳуқуқий шаклдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда жисмоний шахслар 1992 йилнинг 1 декабригача давлат статистика қўмитасининг бош ҳисоблаш маркази (БҲМ), Қорақалпоғистон давлат статистика қўмитасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармаларида рўйхат (қайта рўйxат)дан ўтсинлар.


4. Республика ҳудудида жойлашган вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига статистика органларида хўжалик субъектларини ўз вақтида рўйхат қайта рўйхатдан ўтказиш учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.


5. Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги, шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасига хўжалик субъектлари рўйхатини олиб юриш учун унинг ҳисоб-китобига асосан молия маблағлари ва зарур миқдорда қоғоз ажратишни таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси давлат матбуот қўмитаси икки ой муддат ичида рўйхатга олиш карточкаларини босмадан чиқарсин, Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси эса мулкчиликнинг барча шаклларидаги вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, компаниялар, биржалар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларни ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи хусусий шахсларни рўйхатга олиш карточкалари билан таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари зиммасига, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов