Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2000 й. 262-сон "Жисмоний шахслар томонидан товарларнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келишни ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
08.07.2000 й.
N 262
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН
ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА
ОЛИБ КЕЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Жисмоний шахслар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарларининг айрим турларини олиб келишни тартибга солиш ва улар билан ички бозорни тўлдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Белгилансинки, жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудига тижорат фаолияти учун ун, ўсимлик мойи ва мол ёғи олиб келишда жисмоний шахслар (ўзлари қатнаб олиб келадиган шахслар) томонидан олиб келинадиган товарлардан йиғим божсиз олиб келишнинг белгиланган чекланган нормаларни қўлланган ҳолда амалдаги ставка бўйича улар божхона қийматининг 50 фоизи миқдорида ундирилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тижорат фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан божхона тўловларни ва йиғимлари ундиришнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилинишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 7, 37-модда.