Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 2007-33-сон, Марказий банк Бошқарувининг 11/6-сон "Нақд пул тушумини яширишга йўл қўйган корхоналар ва ташкилотларга нисбатан жазо жарималарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 14.04.2007 й. Қарори (АВ томонидан 19.05.2007 й. 1070-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.05.2007 й.

N 1070-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.04.2007 й.

N 2007-33

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.04.2007 й.

N 11/6

ҚАРОРИ



Нақд пул тушумини яширишга йўл қўйган

корхоналар ва ташкилотларга нисбатан жазо

жарималарини қўллаш тартиби тўғрисидаги

низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2007 йил 29 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-59-сон Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 235-сон қарорига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2001 йил 14 сентябрдаги 2001-67, 202-В-сон билан тасдиқланган "Нақд пул тушумини яширишга йўл қўйган корхоналар ва ташкилотларга нисбатан жазо жарималарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2001 йил 28 сентябрь, рўйхат рақами 1070 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 18-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 21-сон, 217-модда.