Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.2003 й. 12-сон "Автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2003 й.

N 12



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ

ОЛДИ-СОТДИ  ШАРТНОМАЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари расмийлаштирилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.А. Азизов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 13 январдаги

12-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида" 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон, 30-модда, 1994 й., 9-сон, 46-модда, 1997 й., 4-сон, 14-модда):

а) тўртинчи хат бошидаги "Давлат автомобиль назорати" ва "ДАН бошқармасининг" сўзлари "Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати" ва "ЙҲХ бош бошқамасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Давлат автомототранспорт воситаларини жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридий шахсларга сотиш тартибида:

а) 5-банднинг иккинчи хат боши чиқариб ташлансин;

б) 11-банднинг биринчи хат бошидан "танловлар ва биржа савдолари" сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан берилган далолатнома ким ошди савдоси орқали сотилган автомототранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ким ошди савдоларида сотилган давлат автомототранспорт воситаларининг олди-сотди битишуви нотариал расмийлаштирилмайди";

г) 19-банддан "танлов ва биржа савдолари" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида" 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1994 йил 29 сентябрдаги 491-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 9-сон, 46-модда, 1997 й., 4-сон, 14-модда):

а) тўртинчи хат бошида "Давлат автомобиль назорати" ва "ДАН бошқармасининг" сўзлари "Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати" ва "ЙҲХ бош бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 1-2-сон, 8-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 1, 4-модда.