Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.1997 й. 485-сон "Товарларнинг айрим турларини чакана сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.1997 й.

N 485



ТОВАРЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ

ЧАКАНА СОТИШ ҚОИДАЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА


"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Конунининг 9-моддасини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги автомототранспорт воситаларини чакана сотиш қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ичимликлар ва пиво билан чакана савдо қилиш қоидалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўрсатиб ўтилган қоидаларнинг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, товарлар сотувчи ва хизматлар кўрсатувчи барча корхоналарга етказилишини таъминласинлар, шунингдек аҳолини белгиланган тартибда хабардор қилсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., 10-сон, 36-модда