Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 15.04.2010 й. 126-сон "Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.05.2010 й. 2105-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.05.2010 й.

N 2105




"САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ"

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

15.04.2010 й.

N 126


БУЙРУҒИ



Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт

ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар

фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш

учун  тўловларни  амалга  ошириш  тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2010 йил 4 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 й., 50-сон, 496-модда) 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                               И. Холматов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 21-сон, 164-модда.