Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 3/2-сон, Молия вазирлигининг 46-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 8-сон "Бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчи хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар - навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 11.07.2012 й. Қарори (АВ томонидан 25.07.2012 й. 1993-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.07.2012 й.
N 1993-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.07.2012 й. N 3/2 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.07.2012 й. N 46 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.07.2012 й. N 8 |
ҚАРОРИ
"Бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчи
хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар - навлар
оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси
олимларини рағбатлантириш тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини
йўқотган деб топиш ҳақида
(2012 йил 4 августдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 сентябрдаги ПҚ-1621-сонли "2012 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2009 йил 6 июлдаги 3, 55 ва 18-сон "Бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчи хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар - навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1993, 2009 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 366-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири
|
З. Рузиев |
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Иқтисодиёт вазири |
Г. Саидова |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 30-сон, 353-модда