Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.1993 й. 466-сон "Республика ёғ-мой экстракция заводларида ишлаб чиқарилган ўсимлик мойини сотиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.1993 й.

N 466



РЕСПУБЛИКА ЁҒ-МОЙ ЭКСТРАКЦИЯ

ЗАВОДЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН

ЎСИМЛИК МОЙИНИ СОТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА

Республика аҳолисини ўсимлик мойи билан янада барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қуйилсинки, 1993 йилги пахта ҳосилидан олинган техник чигитлар республика пахта заводлари ҳамда хўжаликлари томонидан eғ-мой экстракция заводларига, ишлаб чиқарилган ўсимлик мойи эса давлат ресурсларига жўнатилади.

Белгилангаи топшириқнинг 20 фоизи ҳисобига ҳамда ундан ортиқча ишлаб чиқарилган ўсимлик мойи, шрот ва шулха хўжаликларга қайтарилади.


2. "Вазирлар Маҳкамасининт "Республика пахта заводларида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш тартиби тўғрисида" 1992 йил 18 ноябрдаги 539-сон қарорини қисман ўзгартириш ҳақида" Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 февралдаги 89-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                              И. Каримов