Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.1992 й. 102-сон "Аралводстрой" ва "Аралсельхозводопроводстрой" бирлашмаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси таркибига бериш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.1992 й.

N 102




“АРАЛВОДСТРОЙ”

ВА "АРАЛСЕЛЬХОЗВОДОПРОВОДСТРОЙ”

БИРЛАШМАЛАРИНИ              ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СУВ ХЎЖАЛИГИ

ҚУРИЛИШИ ҚЎМИТАСИ ТАРКИБИГА

БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг “Ўзбекистон ССР ҳудудида жойлашган иттифоққа бўйсунувчи давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотларини Ўзбекистон ССРнинг ҳуқуқий тасарруфига ўтказиш тўғрисида”1991 йил 22 июлдаги қарорига мувофиқ ҳамда “Оролбўйи” дастури бўйича ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Аралводстрой” ихтисослаштирилган бирлашмаси ва “Водстрой” давлат концернининг “Аралсельхозводопроводстрой” лойиҳа-қурилиш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси таркибига ўтказилсин, уларнинг Нукус шаҳридаги ўрни сақлаб қолинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон шартнома ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси, “Узсельхозснабремонт” ўзларининг режа-иқтисодий кўрсаткичларига ва истеъмол ҳамда моддий-техника ресурсларини тақсимлаш балансларига тегишли ўзгартишлар киритсинлар.


3. Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, “Узагрострой” республика давлат-кооператив қурилиш бирлашмаси, “Узколхозстрой” 1992 йилда 1991 йил ҳажми даражасида “Аралводстрой” ихтисослаштирилган қурилиш бирлашмасига ва “Аралсельхозводопроводстрой” лойиҳа қурилиш бирлашмасига маҳаллий қурилиш материаллари, буюмлар ҳамда конструкциялар етказиб беришни таъминласинлар.


4. Сув хўжалаги ва саноат-фуқаро қурилиши, шунингдек, магистраль ва хўжаликлар ичидаги сув йўллари ҳамда улар учун иншоотларнинг бош лойиҳаловчиси этиб “Средазгипроводхлопок” ва “Средазгипроцелинстрой” институтлари белгилансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов