Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 19.03.2009 й. 37-сон "Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.04.2009 й. 1945-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.04.2009 й.

N 1945

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.03.2009 й.

N 37


БУЙРУҒИ



Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот

шаклларини ва уларни тўлдириш бўйича

қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида


(2009 йил 30 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Қуйидагилар:

суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли "Бухгалтерия баланси" - 1-сонли шакл - суғурта 1-иловага мувофиқ;

суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" - 2-сонли шакл - суғурта 2-иловага мувофиқ;

суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли "Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот" - 4-сонли шакл - суғурта 4-иловага мувофиқ;

суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли "Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот" - 5-сонли шакл - суғурта 5-иловага мувофиқ;

Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидалар 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                                Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 17-сон, 217-модда.