Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2015 й. 23-сон “Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2015 й.

N 23


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИНГ МАРТАБА ДАРАЖАЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4636-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низом 4-бандининг бешинчи хатбошидаги "Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарига" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 16 февраль, 6-сон, 67-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 2-сон, 7-модда