Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Роберт У. Готье (Robert W. Gauthier) Канадага қарши

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

РОБЕРТ У. ГОТЬЕ (ROBERT W. GAUTHIER)

КАНАДАГА ҚАРШИ (27)



Хабар N 633/1995, U.N.Doc.CCPR/C/65/D/633/1995

(1999 йил 5 май)



Тақдим қилинди: Роберт У. Готье (номидан адвокат)

Тахмин этилган жабрланувчи: Муаллиф

Иштирок этувчи давлат: Канада

Мақбул деб эълон қилинган: 1997 йил 10 июль (олтмишинчи сессия)


Хабар предмети: Парламент матбуот маркази хизматларидан тенг фойдаланишга йўл қўйилмаганлиги

Тартибот масалалари: Ҳуқуқий ҳимоянинг ички воситалари тугаганлиги - Шикоят асослантирилмаганлиги - Мақбуллик хусусидаги қарорнинг қисман бекор қилинганлиги

Моҳият масалалари: Ифода этиш эркинлиги ҳуқуқи - Уюшмалар эркинлиги - Камситиш

Пакт моддалари: 2(3), 19, 22 ва 26

Факультатив баённома моддаси ва тартибот қоидалари: 2 ҳамда 85 ва 93 (4) қоидалар

Хулоса: 19-модданинг бузилиши


1. Хабар муаллифи Роберт У. Готье, Канада фуқароси. У таъкидлашича, у Канада томонидан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 19-моддаси бузилиши жабрланувчисидир.


Муаллиф баён қилган фактлар


2.1. Хабар муаллифи 1982 йилда ташкил қилинган "Нэшнл кэпитал ньюс" газетаси ношири ҳисобланади. Муаллиф журналистлар аккредитацияси ва парламент биноларига киришга рухсат олиш билан боғлиқ масалалар билан шуғулланадиган хусусий уюшмага  "Парламент матбуот галереяси"га мурожаат қилган. Унга фақат чекланган ҳуқуқлар берадиган вақтинча рухсатнома берилган. Ўзига бошқа репортерлар ва ноширлар билан тенг шартларда ахборот олиш имконияти яратиш бўйича бир неча маротаба қилган илтимосларига рад жавобини олган.


2.2. Муаллиф вақтинча рухсатнома доимий аъзолик берадиган ҳуқуқларни таъминламаслигини кўрсатади, чунки унинг эгалари, хусусан "Матбуот галереяси" аъзолари рўйхатига киритилмайди ва пресс-релизлар билан почта катакчасидан фойдаланиш имконини бермайди.


2.3. Ҳуқуқий ҳимоянинг ички воситалари тугаши хусусида муаллиф изоҳлайдики, у бир неча маротаба нафақат “Матбуот галереяси”га, балки парламент спикери номига ҳам буюртномалар юборган, лекин бефойда. Хабар муаллифининг сўзларига қараганда, унга тўлиқ фойдаланишга йўл қўйилмаганлиги бирон-бир тарзда асосланмаган. Хабар муаллифи Федерал судга “Матбуот галереяси” қарорини бекор қилиш илтимосномаси билан мурожаат қилган, аммо Суд “Матбуот галереяси” қарорларига нисбатан юрисдикцияга эга эмаслиги ҳақида қарор чиқарган, чунки бу уюшма Канаданинг ҳукумат муассасаси ҳисобланмайди. Монополияга қарши сиёсат бюросига “Нэшнл кэпитал ньюс” газетасини тенг фойдаланишдан маҳрум қилиш виждонсиз рақобат факти ҳисобланиши изоҳланган ҳолда юборилган шикоят рад қилинган.


2.4. Бундан кейин муаллиф Провинциал судда Палата спикерига қарши даъво қўзғатиб, суддан унга парламент биноларига “Канада парламенти “Матбуот галереяси” аъзолари билан тенг равишда кириш рад қилинганлиги Канада ҳуқуқлари ва эркинликлари

...