Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат ва НТТнинг ижтимоий соҳадаги молиявий муносабатлари: жаҳондаги ёндашувлар ва амалий хулосалар (Павел Смилтнекс, 2003 йил январь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ДАВЛАТ ВА НТТНИНГ ИЖТИМОИЙ

СОҲАДАГИ МОЛИЯВИЙ МУНОСАБАТЛАРИ:

ЖАҲОНДАГИ ЁНДАШУВЛАР

ВА АМАЛИЙ ХУЛОСАЛАР


2003 йил январь



Нотижорат ҳуқуқи Халқаро маркази (314) юридик маслаҳатчиси Павел Смилтнекснинг “Давлат ижтимоий буюртмаси  унинг ҳуқуқий жиҳатлари ва амалга ошириш механизмлари” мавзусидаги Конференцияда қилган маърузаси, Астана, Қозоғистон, 2002 йил 15-16 ноябрь.



Давлат ва нотижорат ташкилотларининг (бундан буён матнда “НТТ” деб юритилади) ижтимоий масалалардаги ўзаро ҳамкорлиги Ғарбда жуда кенг тарқалган бўлиб, Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатларида тобора кенг жорий этилмоқда. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт энг анъанавий соҳалар ҳисобланади.

Ижтимоий соҳада ҳамкорлик институтлари ва механизмларини ривожлантириш давлатнинг жамият ҳаётидаги ролига нисбатан замонавий дунёвий қарашлар ўзанида турибди. Субсидиарлик принципи Европа Иттифоқи ҳуқуқ-тартиботи учун фундаментал ҳисобланади ва айрим мамлакатларда (масалан, Германия) конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган. Амалий нуқтаи назардан қараганда, унинг маъноси шундан иборатки, давлатнинг ўзи ўз органлари ва муассасалари орқали  бозор иқтисодига ҳамда жамоатчиликнинг ташаббусига ишониб топшириш мумкин бўлмаган вазифаларнигина бажаришга даъват этилгандир. Ижтимоий соҳа давлатнинг сезиларли даражада вакил қилиш (ҳамкор тузилмаларга ҳавола этиш) мумкин бўлган айнан ана шундай вазифаларига киради. (315)

Жаҳон амалиётида ана шундай вакил қилишнинг табиатига кўра бир-биридан фарқ қилувчи иккита асосий юридик ва молиявий механизми мавжуд бўлиб, тартибга солиш тармоқлари ва усуллари бўйича  бу давлат субсидиялари ва давлат харидларидир. Улар ўртасидаги фарқларни тушуниш қонун ҳужжатларини ишлаб чи

...