Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Жамоат фондлари фаолиятини тартибга солишнинг халқаро тажрибаси (Павел Смилтнекс, Всеволод Овчаренко, 2003 йил сентябрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЖАМОАТ ФОНДЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШНИНГ ХАЛҚАРО ТАЖРИБАСИ


2003 йил, сентябрь



1. Фондларнинг турлари (мақсадлари)

2. Фонд муассислари ва уларнинг ҳуқуқлари

3. Фондларни чет элда рўйхатдан ўтказиш тартиби

4. Фонднинг чет элда бошланғич таъсис капиталини

(энг кам миқдорини) аниқлаш (белгилаш) мезонлари

5. Фондларнинг иқтисодий фаолияти

6. Фондга дахлдор шахслар

7. Фондни чет элларда бошқариш тизимлари

8. Фонднинг чет эллардаги фаолияти устидан

назорат қилиш тизими

8.1. Ахборотни кенг оммага ошкор этиш

8.2. Фонднинг фаолиятини давлат томонидан

тўғридан-тўғри назорат қилиш

9. Чет элларда фонднинг мансабдор шахслари

ва ходимларини мукофотлаш ва бошқа маъмурий

харажатларни тартибга солиш масалалари



Турли мамлакатларда, айниқса, турли ҳуқуқ тизимларига эга бўлган мамлакатларда фондлар деганда юридик шахсларнинг мутлақо ҳар хил турларини тушунадилар. АҚШда, масалан, “фаундайшен” ҳеч ҳам ташкилий-ҳуқуқий шакл эмас, балки солиқ мақомидир. Трастнинг турдош институти умумий ҳуқуқ мамлакатларида, масалан, Буюк Британияда мавжудлигини эслатиб ўтиш мумкин. Бунда траст институти юридик шахсни таъсис этишни назарда тутмаслиги ҳам мумкин. Европа амалиётидан мисоллар бизга (собиқ шўро маконидаги давлатларга) анча тушунарлироқ ва яқинроқдир. Чунки Европа мамлакатларида ҳам қонун ҳужжатлари худди собиқ СССР мамлакатларидаги каби фуқаролик кодексига асосланади. Албатта, бу ерда ҳам фонднинг ягона таърифи йўқ. Аммо уларнинг барчасини бизга бу институтларни фондларнинг тури сифатида белгилаш имкониятини берувчи битта жиддий хусусият бирлаштиради. Бу нотижорат (шахслар бирлашадиган, халқаро терминологияда ассоциациялар деб аталадиган уюшмаларнинг акси) мақсадларига эришиш учун мол-мулк ажратишдир. Бу ўринда шуни ҳам таъкидлаш керакки, ушбу институт амалда уюшиш эркинлиги билан ҳеч қандай умумийликка эга эмас, балки аксинча, кўпроқ ўз мол-мулкини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш эркинлиги туфайли вужудга келади.

Собиқ СССР маконига келганда эса, шуни айтиш керакки, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Молдовадан ташқари ҳеч қаерда соф тарзда фондлар мавжуд эмас, чунки фақат ана шу мамлакатларда СССРдан мерос қилиб олинган бир хил номдаги қонунларда жамоат бирлашмасига фонд тушунчасини киритмайди. Фуқаролик кодексининг фонд аъзолик ташкилоти ҳисобланмайди, деган стандарт қоидаси борлигига қарамай, шундай қилинган.

Ишлар бундай аҳволда эканлигининг замирида, аввало, психологик муаммо ётибди  қандай қилиб бу муассис ўз мол-мулкини бировга беради ва унинг устидан тўғридан-тўғри назоратни йўқотади? Топширилган мол-мулк устидан назоратни йўқотиб қўйиш “қўрқуви” мутлақо асосли эмас, негаки, уставда ҳар қандай шахс учун, шу жумладан ўзи учун ҳам бошқарувнинг юқори органини тузиш ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйиши мумкин. Бунда ўзини айнан такрорлайдиган юқори орган

...