Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ижтимоий фойдали фондлар фаолиятининг энг муҳим ҳуқуқий ва солиққа оид принциплари (Брюссель, 2003 йил май)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ИЖТИМОИЙ ФОЙДАЛИ ФОНДЛАР

ФАОЛИЯТИНИНГ ЭНГ МУҲИМ ҲУҚУҚИЙ

ВА СОЛИ??А ОИД ПРИНЦИПЛАРИ (324)


Ҳужжат муҳокама босқичида


Брюссель, 2003 йил май



1. Фондларни ташкил этиш ҳуқуқи

2. Асосий қўлланиладиган таъриф

3. Фондни ташкил этиш

4. Фондларнинг реестри

5. Ҳуқуқий субъектлик

6. Ҳуқуқ лаёқати

7. Бошқарув

8. Ижтимоий фойдали мақсадлар

9. “Ижтимоий” тушунчаси

10. Савдо (иқтисодий) фаолияти

11. Сиёсат

12. Уставга тузатишлар киритиш

13. Фондни тугатиш

14. Очиқлик ва ҳисобдорлик

15. Назорат

16. Жавобгарлик

17. Шикоят қилиш

18. Фондлар, донорлар ва бенефициарлар

учун солиқ режими



Европа фондлари марказининг (ЕФМ) (European Foundation Center  EFC) Европа Иттифоқи бўйича қўмитаси ўзининг ҳуқуқ ва солиқ солиш масалалари бўйича ишчи гуруҳлари ёрдамида мазкур “Энг муҳим принциплар” лойиҳасини ўзининг “Европада мустақил (молиявий) донорлар учун ҳуқуқий муҳитни яхшилаш” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқди. Лойиҳа фондлар фаолият кўрсатадиган ҳуқуқий майдонни шарҳлашдан, шунингдек Европа Иттифоқига (ЕИ) аъзо давлатлардан ҳар бирида фондлар иш олиб борадиган ҳуқуқ ва солиқ тизими таҳлил қилинган қисқача очеркларни тузишдан бошланди. Бугунги кунга келиб Европанинг 15 мамлакатига оид қисқача очерклардан шарҳ учун фойдаланса бўлади. Улар Европа Иттифоқида ҳуқуқ ва соли??а оид қонун ҳужжатлари ҳамда ҳуқуқни қўлланиш амалиёти бўйича асосий базавий маълумотларни ташкил этади ва ижобий амалиётни аниқлашга кўмаклашиши лозим, бундай амалиёт асосида эса ижтимоий фойдали фондлар тўғрисидаги модель қонун ишлаб чиқилиши мумкин.

Ушбу “Принциплар” “хусусий фойдадан” фарқли равишда “ижтимоий фойда” учун ташкил этилган ҳар қандай фондга нисбатан қўлланилиши мумкин. Ижтимоий фойдали фондлар умумий ҳуқуқ тизимларида, шу жумладан Германия ва Францияда мавжуд бўлган трастлар ва “ноавтоном” фондлар (325) каби турлича шаклларни олиши мумкин. “Принциплар” қуйидаги учта мақсадни кўзлайди:

- Улар фондлар тўғрисидаги модель қонуннинг таркибий элементлари учун асос бўлиб хизмат қилади.

- Улар фондлар тўғрисисдаги янги қонунга ва миллий даражада фондлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқишга таъсир кўрсатиши мумкин.

- Уларда ЕҲдаги фондлар тўғрисидаги ҳар қандай қонун ҳужжатларининг асосий ғоялари акс этган.



1. ФОНДЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲУҚУҚИ


Европа ҳуқуқи ҳамда миллий

...