Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2009-08-сон, Молия вазирлигининг 13-сон, Марказий банк Бошқарувининг 289-В-1-сон "Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 03.02.2009 й. Қарори (АВ томонидан 14.02.2009 й. 1682-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.02.2009 й.

N 1682-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ

ҚИЛИШ МАРКАЗИНИНГ

03.02.2009 й.

N 2009-08


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.02.2009 й.

N 13


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

03.02.2009 й.

N 289-В-1

ҚАРОРИ



Инвестиция воситачиларининг эмитентларга

расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2009 йил 24 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2007 йил 9 мартдаги 2007-03, 33, 289-B-сонли "Инвестиция воситачиларининг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (2007 йил 26 май, рўйхат рақами 1682 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 22-сон, 227-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази Бош директори

К. Толипов

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

       





Қарорга

ИЛОВА



Инвестиция воситачиларининг эмитентларга

расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақидаги қарорга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Қарорнинг муқаддимасида "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида" сўзлари "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Низомнинг муқаддимасида "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида" сўзлари "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 8-сон, 80-модда.