Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1992 й. 406-сон "Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.1992 й.

N 406



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА

ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ

ТЎFРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳамда радиочастоталарни режалаштириш, улардан фойдаланиш ва уларни белгилаш масалалари бўйича Халқаро электр алоқаси уюшмасида республика манфаатларини ифодалаш, ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тузилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг илова қилинаётган Низоми тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг раиси этиб - Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси тайинлансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 9, 27-модда.