Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2014 й. 129-сон "Олий таълим муассасасининг васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2014 й.

N 129


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ

ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДАГИ

НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА



"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва олий таълим муассасалари жамоатчилик бошқарувининг самарали тизимини янада ривожлантириш, таълим жараёнида ижтимоий шериклик тамойилларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий таълим муассасасининг васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бир ой муддатда:

тасарруфидаги олий таълим муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилишини ва уларнинг шахсий таркиби тасдиқланишини;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 2 июнь, 22-сон, 254-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 5-сон, 51-модда