Иқтисодиёт вазирлигининг 19-сон, Молия вазирлигининг 12-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 02/ҚҚ-2-сон "Касб-ҳунар коллежларини ўқув-амалий машғулотларни ўтказиш учун сарфланадиган материаллар ҳамда зарур хом ашё билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 29.01.2013 й. Қарори (АВ томонидан 14.02.2013 й. 2427-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.02.2013 й.
N 2427
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 29.01.2013 й. N 19 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 29.01.2013 й. N 12 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ 29.01.2013 й. N 02/ҚҚ-2 |
ҚАРОРИ
Касб-ҳунар коллежларини ўқув-амалий
машғулотларни ўтказиш учун сарфланадиган
материаллар ҳамда зарур хом ашё билан таъминлаш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги ПҚ-1761-сонли "Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 22-сон, 241-модда) 9-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Касб-ҳунар коллежларини ўқув-амалий машғулотларни ўтказиш учун сарфланадиган материаллар ҳамда зарур хом ашё билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт вазири
|
Г. Саидова |
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори |
Ж. Исмаилов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 18 февраль, 7-сон, 98-модда