Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2004 й. 342-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2004 й.

N 342


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ   ЎРТА   МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР   ТАЪЛИМИ   МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг Марказ ҳузурида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти негизида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 2004 йил 25 августгача Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти Уставини, тузилмасини ва штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1998 йил 26 февралдаги 82-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 5-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                             И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 20 июлдаги

342-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида" 1998 йил 24 февралдаги 77-сон қарорида:


1-банднинг иккинчи-ўн биринчи хатбоши, 4-банднинг иккинчи-саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


3, 5-бандлар ва қарорга 1, 1а, 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


6-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 2-илова 17-бандининг "Марказий аппарат" сатрида тўртинчи ва бешинчи устунлардаги "5" ва "10" рақамлари чиқариб ташлансин, олтинчи устундаги "46" рақами "58" рақами билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 29-сон, 333-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., 7-сон, 70-модда.