Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 11.05.2001 й. 216-II-сон "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.05.2001 й.
N 216-II
"АҲОЛИНИ СИЛ КАСАЛЛИГИДАН
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ
АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
"Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов