Ўзбекистон Республикасининг 10.09.2012 й. ЎРҚ-329-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.06.2012 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.08.2012 й. маъқулланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
10.09.2012 й.
N ЎРҚ-329
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 21 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2012 йил 30 августда маъқулланган
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 248-модда, N 9, 422-модда, N 12, 595-модда; 2008 йил, N 4, 187-модда, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 4, 136-модда, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 9, 334-модда) 92-моддасининг иккинчи қисмидаги "белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги 602-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 9, 248-модда) 23-моддасининг учинчи қисмидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган "Хусусий корхона тўғрисида"ги 558-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2011 йил, N 9, 248-модда) 19-моддасининг иккинчи қисмидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрда қабул қилинган "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги ЎРҚ-298-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 9, 251-модда) 30-моддасининг учинчи қисмидаги "белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Халқ сўзи", 2012 йил 11 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 37-сон, 421-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 9/1-сон, 238-модда