Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.1994 й. 534-сон "Республика валюта жамғармаси ҳисобидан чет эл валютасида кредитлар бериш ва уларни тўлаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.1994 й.

N 534



РЕСПУБЛИКА ВАЛЮТА ЖАМҒАРМАСИ ҲИСОБИДАН

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДА КРЕДИТЛАР БЕРИШ ВА УЛАРНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Республика валюта жамғармаси ҳисобидан чет эл валютасида кредитлар беринишни тартибга солиш ва уларни тўланишини назорат қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика валюта жамғармаси ҳисобидан чет эл валютасида кредитлар бериш ва уларни тўлаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

чет эл валютасидаги кредитлар Ҳукуматнинг қарорларига қатъий риоя қилган ҳолда импортнинг ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган устувор ишлаб чиқаришларни ривожлантиришга, озиқ-овқат ҳарид қилишга ва бошқа  биринчи навбатдаги эҳтиёжлар учун ажратилишини таъминласин;

берилган кредит ресурсларидан максадли фойдаланиш, уларнинг ўзини қоплаш ва республика бюджетига ўз вақтида қайтарилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов