Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.08.1994 й. ПФ-937-сон "Қишлоқ хўжалиги соҳасини иқтисодий рағбатлантириш ва эркинлик бериш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.08.1994 й.

N ПФ-937



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИНИ

ИҚТИСОДИЙ   РАҒБАТЛАНТИРИШ

ВА ЭРКИНЛИК БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ ҳўжалиги корхоналарининг маҳсулот етиштиришини янада кўпайтиришда, унинг сифатини яҳшилашдан моддий манфаатдорлигини ошириш, қишлоқда ижтимоий масалалар хал этиш мақсадида:


1. Пахта толаси ва ғалладан бўлак қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларига давлат томонидан белгиланган буюртма (давлат буюртмалари) бекор қилинсин.

Қорамол ва сутнинг эркин харид нархларига ўтиши амалга оширилсин.

3. Пахта ҳосилининг 1994 йилдаги пахта харид нархи бир тоннаси учун ўртача 1200 сўм (пахта толасига айлантириб ҳисоблаганда 3750 сўм) 1995 йилдаги озиқ-овқат учун мўлжалланган ғалла ҳосилининг бир тоннаси учун 1000 сўм қилиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда 1994 йилги пахта ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиб териб олиш тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов