Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.1994 й. 312-сон "Ижтимоий суғурта жамғармасига ва "Ўздеҳқончиликсаноатбанк"ка кредит ресурслари ажратиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.1994 й.

N 312



ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА ЖАМҒАРМАСИГА

ВА "ЎЗДЕҲҚОНЧИЛИКСАНОАТБАНК"КА

КРЕДИТ РЕСУРСЛАРИ АЖРАТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 16 июндаги Фармонига мувофиқ ҳамда иш ҳақи ва пенсияларнинг миллий валютада олдиндан тўланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:

Ижтимоий суғурта жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кафолати билан икки ой муддатга 304,2 млрд сўм-купон миқдорида фоизсиз кредит;

"Ўздеҳқончиликсаноатбанк"ка қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаётганларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун 1994 йил 1 декабрдан бошлаб қайтариш муддати билан 220 млрд сўм-купон миқдорида имтиёзли (50 фоизлик йиллик фойдаси билан) кредит ресурслари ажратиш тавсия қилинсин.


2. "Ўздеҳқончиликсаноатбанк" ажратилган кредит ресурсларининг икки томонлама гаров шартномалари асосида қатъий мақсадлар учун берилишини таъминласин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов