Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 09.06.2007 й. 17/2-сон "Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.07.2007 й. 1697-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.07.2007 й.

N 1697




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

09.06.2007 й.

N 17/2


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга

имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 28 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида" ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон "Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига асосан Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан ўн кундан кейин кучга киради.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                  Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 29-30-сон, 308-модда.