Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.1992 й. 142-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.1992 й.

N 142


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚАРО

МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ АЛОҚАЛАР

МИЛЛИЙ УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги тўғрисидаги Декларация принципларига асосланиб, халқаро алоқаларнинг кенгаётганлигини ҳисобга олиб, хорижий мамлакатлар билан жамоатчилик алоқалари фаолиятини бир жойга жамлаш ва тартибга солиш, ягона сиёсатни шакллантириш ва халқ дипломатиясини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар Ўзбекистон жамияти ҳамда Хориждаги ватандошлар билан алоқа “Ватан” жамиятининг улар негизида Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмаси ташкил этиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Маданият, оммавий ахборот воситалари ва туризм Комплекси (ўртоқ Самандаров) икки ҳафта муддат ичида манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмаси тузилмасини ҳамда Низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов