Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2003 й. 164-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2003 й.

N 164



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "БОЗОРНИ

ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БИЛАН ТЎЛДИРИШНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ҲАМДА ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ВА

САВДО ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2002 ЙИЛ 13 НОЯБРДАГИ 390-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бозорви истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштиршп чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й.. 11-сон, 67-модда) қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:


"8. Мазкур қарорнинг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари иловага мувофиқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш корхоналарига жорий этилади".

8 ва 9-бандлар тегишли равишда 9 ва 10-бандлар деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                    Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 5-6-сон, 56-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 3, 27-модда.