Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси 11-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 59 К/К-сон, Молия вазирлигининг 96-сон "Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларини ўзгартириш тўғрисида"ги 22.09.2009 й. Қарори (АВ томонидан 16.10.2009 й. 2019-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.10.2009 й.
N 2019
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ 22.09.2009 й. N 11 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 22.09.2009 й. N 59 Қ/Қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 22.09.2009 й. N 96 |
ҚАРОРИ
Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий
тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника
дастурларини амалга оширишда қатнашувчи
илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар
ходимларининг базавий лавозим маошлари
миқдорларини ўзгартириш тўғрисида
(2009 йил 26 октябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 8 июлдаги ПФ-4119-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 28-сон, 324-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сонли "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сонли қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб амал қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари иловага мувофиқ ўзгартирилсин.
3. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари илмий ва раҳбар ходимларнинг иш ҳақларини 2009 йил 1 январдан амалга киритилган ҳамда 2009 йил 1 августдан ўзгартирилган базавий лавозим маошлари миқдорини ҳисобга олган ҳолда 2009 йилнинг охиригача қайта ҳисобланишини ва тўланишини таъминласин.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Фан ва технологияларни
ривожлантиришни мувофиқлаштириш
қўмитаси раиси Ш. Салихов
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш вазири в.б. А. Хаитов
Молия вазири Р. Азимов
ИЛОВА
Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий
тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника
дастурларини амалга оширишда қатнашувчи
илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар
ходимларининг базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ
Т/р |
Лавозимларнинг номи |
Базавий лавозим маошларининг миқдори, сўм |
1. |
Институт директори |
|
профессор |
520 038 |
|
фан доктори |
498 911 |
|
фан номзоди |
477 899 |
|
2. |
Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори |
|
профессор |
477 899 |
|
фан доктори |
460 920 |
|
фан номзоди |
440 299 |
|
3. |
Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири |
|
фан доктори ёки профессор |
460 920 |
|
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди |
440 299 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди |
423 434 |
|
4. |
Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари |
|
фан доктори ёки профессор |
440 299 |
|
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди |
423 434 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди |
406 476 |
|
5. |
Бош илмий ходим |
|
профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори |
440 299 |
|
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори |
423 434 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори |
406 476 |
|
6. |
Етакчи илмий ходим |
|
илмий унвонга эга бўлган фан доктори |
423 434 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори |
406 476 |
|
илмий унвонга эга бўлган фан номзоди |
386 415 |
|
7. |
Катта илмий ходим |
|
илмий унвонга эга бўлган фан номзоди |
386 415 |
|
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди |
366 583 |
|
илмий даражага эга бўлмаган |
347 193 |
|
8. |
Кичик илмий ходим |
|
фан номзоди |
366 583 |
|
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) |
347 193 |
|
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) |
327 964 |
|
9. |
Тажриба орттирувчи тадқиқотчи |
289 365 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 43-сон, 459-модда.