Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 3-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-1-сон "Солиқ тўловчиларга нол даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 08.01.2009 й. Қарори (АВ томонидан 15.01.2009 й. 1807-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.01.2009 й.

N 1807-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.01.2009 й.

N 3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

08.01.2009 й.

N 2009-1

ҚАРОРИ



Солиқ тўловчиларга нол даражали ставкани қўллаш

натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг

ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2009 йил 25 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги "Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги ПФ-4058-сонли Фармонига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 30 апрелдаги 44-сон ва 2008-23-сон қарори билан тасдиқланган "Солиқ тўловчиларга нол даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисида"ги низомга (2008 йил 16 май, рўйхат рақами 1807 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 180-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

       





Қарорга

ИЛОВА



Солиқ тўловчиларга нол даражали ставкани қўллаш

натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг

ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 228-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчиларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиб бериш.".


2. 4-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. 5-банддаги "ўттиз" сўзи "йигирма" сўзи билан алмаштирилсин.


4. 9-банддаги "беш" сўзи "тўрт" сўзи билан алмаштирилсин.


5. 10-банднинг биринчи хатбошидаги "5 иш кунидан" сўзлари "4 иш кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 11-банднинг биринчи хатбошидаги "5 иш кунидан" сўзлари "4 иш кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 12-банднинг биринчи хатбошидаги "5 иш куни" сўзлари "4 иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 13-бандда:

биринчи хатбошидаги "10 иш кунидан" сўзлари "8 иш кунидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "5 иш куни" сўзлари "4 иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. 6-сон илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА


Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани

қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган

қиймат солиғининг ортиқча суммасини

қайтариш тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



____________________________ ҳужжатлар тўпламининг техник йўналиш қоғози,

(корхона номи)                 ноль даражали ставкани қўллаш натижасида

ҳосил бўлган ҚҚСни қайтариш учун тақдим қилиш

Т/р

Идора

(ташкилот)нинг

номи

Ҳужжат

рақами

ва келиб

тушиш

санаси


Ҳужжатлар

тўпламини қабул

қилиб олувчи

шахснинг

лавозими

ва Ф.И.Ш.


Ҳужжатлар

тўпламини

ижрочига

бериш

санаси


Ҳужжатлар

тўпламини олган

ижрочининг

Ф.И.Ш ва

имзоси


Ҳужжат-

ларни

кейин-

чалик қайта

ишлашга

бериш

санаси


Ҳужжат-

ларни

кўриб

чиқишнинг

кечикиш

сабаби


1.

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

(4 иш куни)








2.

Давлат солиқ бошқармаси

(4 иш куни)








3.

Давлат солиқ қўмитаси

(4 иш куни)








4.

Молия вазирлиги

(8 иш куни), шу жумладан:








4.1.

Тармоқ бошқармаси

(4 иш куни)








4.2.

Давлат бюджети Бош бошқармаси

(4 иш куни)








"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 3-сон, 16-модда.