Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 89-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-42-сон "Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида"ги 23.06.2004 й. Қарори (АВ томонидан 29.06.2004 й. 1098-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.06.2004 й.

N 1098-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.06.2004 й.

N 89

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

23.06.2004 й.

N 2004-42

ҚАРОРИ



Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун

солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага қўшимча

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекстон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 январдаги 6 ва 2002-10-сонли қарори билан тасдиқланган Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (2002 йил 15 февраль, рўйхат рақами 1098 - Меъёрий ҳужжатлари ахборотномас, 2002 й., 3-4-сон; Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 5-сон 62-бет) 11-бандининг "а" кичик бандига қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"Ойлик тўловлари бўйича ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқнинг келиб тушган суммаси Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларида бир вақтда солиқни "Ҳисоблаб ёзиш" ва "Тўлаш" устунларида акс эттирилади.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                    М. Нурмуратов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                           Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 26-сон, 305-модда.