Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2002 й. ПФ-3076-сон "Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.05.2002 й.

N ПФ-3076



САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИДА

СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида банд бўлган юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш тизимини янада соддалаштириш ва тартибга солиш, бюджетга солиқлар тушуми тўлиқ йиғилишини таъминлаш мақсадида:

3. Улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари учун божхона тўловлари, давлат пошлиналари, савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқини берадиган лицензия йиғимлари, шунингдек давлатнинг мақсадли жамғармаларига ажратмалар тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий хужжатларга мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин. Бунда солиққа тортиш тизимини ўзгартириш ва солиқлар ставкасини индекслаш билан боғлиқ ўзгаришлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг айрим фаолият турларини амалга оширишдан оладиган даромадларига қатъий белгиланган солиқнинг жорий этилиши тадбиркорлик, шу жумладан кичик ва хусусий бизнес субъектларининг фаолияти учун нисбатан ноқулай шарт-шароитни вужудга келтирувчи омиллар эмаслиги назарда тутилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддат ичида ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов