Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 03.07.1992 й. 658-XII-сон "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИИНГ

ҚАРОРИ

03.07.1992 й.

N 658-XII




"ДАВЛАТ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги Қонуни матбуотда эълон қилинган пайтдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: уч ой муддат ичида "Санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилмаслик ва санитарияга доир, эпидемияга қарши чора-тадбирларини ўтказмаганлик оқибатида одамлар саломатлигига ва атроф-муҳитга етказилган зарарнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, айрим шахслар томонидан тўланиши тартиби тўғрисида", "Санитария қонунлари бузилган ҳолларда диагностика чораларига, даволаш ва эпидемияга қарши кураш чора-тадбирларига қилинган харажатларни тўлаш тартиби тўғрисида", "Санитария соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималар ундириш тартиби тўғрисида"ги низомларни тасдиқласин;

1992 йилнинг 1 декабрига қадар: Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини мазкур Қонунга мувофиқлаштирсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев