Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 25.04.1996 й. 217-I-сон "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.1996 й.

N 217-I



"БАНКЛАР ВА БАНК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари ва идоралари мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўзининг норматив ҳужжатлари, шунингдек тижорат банкларининг уставлари "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ қайта кўриб чиқилишини таъминласин.


4. "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил N 4, 84-модда) ўз қучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                     Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси" 1996 й., N 5-6, 55-модда