Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.1997 й. 310-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.1997 й.

N 310



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎFРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамасининг "Пул муомулаласини мустаҳкамлаш ва "Сўм-купоннинг харид қувватини ошириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


а) 1-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

2. Куйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини такомиллаштириш, пул-кредит муносабатларини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 18 мартдаги 146-сон қарорининг 10-банди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий валютанинг ички эркин муомалада бўлиши учун ресурсларни кўпайтириш тўғрисида" 1994 йил 8 ноябрдаги 540-сон қарорининг 1-банди.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ў. Султонов