Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.1997 й. 104-сон "Кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича Ўзбекистон-Россия қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисмини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.1997 й.

N 104


КЎП ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИКНИ

КЕНГАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ ҚЎШМА

КОМИССИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА

ОИД ҚИСМИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасидаги "1996-1997 йилларда иқтисодий ҳамкорликнинг асосий принциплари ва йўналишлари тўғрисида"ги Битимнинг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича доимий ишловчи Ҳукуматлараро комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми қуйидаги таркибда тузилсин:

Ҳамидов Бахтиёр Султонович


- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Ғофуров Шуҳрат Рашидович

- "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Маҳмудов Абдуманнон Мирғофурович

- Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш Департаменти бошлиғининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари


Комиссия аъзолари:


Каримов Раҳмонқул

- Вазирлар Маҳкамаси бўлими мудири


Ғаниев Элёр Мажидович

- Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари


Хўжаев Ботир Асадуллаевич

- Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Шаронов Юрий Георгиевич

- "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмасининг раиси


Абдуллаев Шуҳрат Юрьевич

- Молия вазирининг ўринбосари


Шоисломов Шоқосим Исманович

- Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Сатторов Шуҳрат Ҳамидович

- Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Кўчқоров Жамшид Анварович

- Марказий банк раисининг ўринбосари


Саматов Пўлат Азизович

- Адлия вазирининг ўринбосари


Азимов Мурод Каримович

- Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари


Кучеров Вадим Петрович

- "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акционерлик бирлашмасининг бош директори


Орипов Саидазим Орипович

- Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари


Галаганова Екатерина Ильинична

- "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси бўлими бошлиғи, комиссия котиби


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 15 январдаги 24-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов