Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.1993 й. 520-сон "Экспорт-импорт операцияларини бартер асосида амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.1993 й.

N 520


ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

БАРТЕР АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎFРИСИДА


Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда эквивалент бўлмаган товар айирбошлашни бартараф этиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бартер асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари бўйича тартиб бузилишлари ва суиистеъмолликларга чек қўйиш тўғрисида" 1993 йил 9 июлдаги Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Иловага мувофиқ бартер асосида экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ва бартер шартномалари бўйича чет эл валютасида олинган тушумга солинадиган солиқни тўлаш тартиби.


2. Белгилаб қўйилсинки:

1993 йилнинг 25 майигача тузилган бартер шартномалари чет эл валютасида олинган тушумга солинадиган солиқни тўламасдан ниҳоясига етказилади;

мазкур қарорнинг амал қилиши товар обороти давлатлараро ва ҳукуматлараро битимлар ва шартномалар билан тартибга солинадиган чет мамлакатлар фирмалари ва собиқ СССРнинг субъектлари бўлган давлатлар корхоналари билан тузилган бартер шартномаларига жорий қилинмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда ўн кун муддатда бартер шартномаларини ҳисобга олиш учун маҳсус ҳисоб рақамлари очиш тартибини ишлаб чиқсин.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда бартер шартномаларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот шаклини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин.


5. Вазирлар Маҳкамаси мажмуиларининг раҳбарлари мазкур қарор қоидаларини бузганлик учун шахсан жавоб беришлари ҳақида огоҳлантирилсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига аниқланган тартиб бузилишлари ва уларнинг олдини олиш юзасидан қурилган чоралар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасини мунтазам равишда хабардор қилиб туриш тавсия қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирпиги, Давлат солиқ бош бошқармаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўзларининг йўриқнома ва меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мослаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 10, 37-модда.