Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.1994 й. 362-сон "Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.1994 й.

N 362



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК

ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Банк инфраструктурасини янада ривожлантириш ва банклар иши самарадорлигини ҳалқаро стандартлар талаблари даражасига кўтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Барча тижорат банклари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги тижорат банклари, шунингдек, чет эл банкларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги филиаллари ва ваколатхоналари 1996 йил 1 январгача бюджетга иловага мувофиқ солиқ тўлашдан озод қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, бўшатилаётган маблағлар банклар томонидан:

банк ички лоқал компьютер тармоқлари ва филиаллараро модем алоқа линиялари барпо этишга, банк операцияларини автоматик қайта ишлаш ва ҳисобга олиш бўйича замонавий дастурларни ишлаб чиқиш ва сотиб олишга;

нақд пулларни ҳисобга олиш ва инкассация қилишни автоматлаштиришни таъминловчи электрон почтани жорий этишга; банклараро ҳисоб-китобларнинг автоматлаштирилган тизимини яратишга; моддий-техник базами мустаҳкамлашга, филиаллар ва алмаштириш пунктлари тармоғини кенгайтиришга;

хорижий маслаҳатчиларни жалб этишга;

банк ходимларини ўкитиш ва тайёрлашни   ташкил этишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси банк инфраструктурасини ривожлантиришга йўналтирилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин ҳамда йилнинг ҳар чорагида республика Ҳукуматига ахборот берсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги   Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда солиқ солиш масалалари бўйича йўриқномаларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 13 июлдаги

362-сон қарорига

ИЛОВА



Тижорат банклари 1996 йил 1 январгача бюджетга

тўлашдан озод қилинадиган солиқлар

РЎЙХАТИ

         

1.


Корхоналар даромадидан олинадиган солиқ

2.


Корхоналар мол-мулкига солинадиган солиқ

3.


Ер солиғи

4.


Транспорт воситалари эгаларидан олинадиган солиқ

5.


Аммортизациядан 20 фоизли ажратмалар