Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирлигининг 12-мҳ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 21/ҚҚ-сон «Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги 07.05.2015 й. Қарори (АВ томонидан 13.05.2015 й. 2673-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.05.2015 й.

N 2673

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.05.2015 й.

N 12-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

МАРКАЗИНИНГ

07.05.2015 й.

N 21/ҚҚ


ҚАРОРИ


Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг

шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун

зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сон "Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими маркази директори

У. Салимов

          





Қарорга

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг

шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш

учун зарур бўлган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Битирувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори номига ёзган аризаси;


2. 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома;


3. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти нусхаси, агар битирувчи паспорт олмаган бўлса, унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;


4. Битирувчининг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурати (рангли);


5. Умумтаълим фанлари бўйича республика олимпиадалари ғолибларига берилган республика ташкилий қўмитасининг йўлланмаси, агар мавжуд бўлса;


6. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома;


7. Халқ таълими тизимида ўтказилган психологик-педагогик ташхис натижалари (Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази тавсияномаси);


8. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссиялари хулосалари ва тавсиялари, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг йўлланмалари - ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида таълим олувчи имкониятлари чекланган шахслар учун;


9. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ёки вилоят халқ таълими бошқармасининг битирувчи академик лицей ёки касб-ҳунар коллежига жалб этилмаганлигини тасдиқловчи маълумотномаси - илгари академик лицейлар ёки касб-ҳунар коллежларига жалб этилмаган битирувчилар учун.


Изоҳ: Мазкур Рўйхатнинг 1 - 5-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар бевосита битирувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан, 6 - 9-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар бевосита тегишли умумтаълим мактаби томонидан тўпланади.


10. Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 18 май, 19-сон, 241-модда