Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.1995 й. 121-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.1995 й.

N 121



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1995 ЙИЛ

11 ЯНВАРДАГИ 11-СОН ҚАРОРИНИ ҚИСМАН

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига ўзгартириш киритилиб, 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Автомобиль воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун ставка ҳамда ҳудудга кирганлик учун олинадиган тўлов, виза ва бож йиғимларидан ташқари, 100 АҚШ доллари миқдорида белгилансин.

Йиғимларни ундириш бевосита божхона постларида банк бўлимлари томонидан амалга оширилади ва олинган маблағлар АҚШ долларида Республика йўл фондининг валюта счётига ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ҳужжатларини расмийлаштириш, ҳудудга кирганлик учун йиғимларнинг тўланганлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Белгилаб қўйилсинки, тушган валюта маблағлари "Ўзавтойул" давлат концерни томонидан транзит магистрал йўлларни тузатиш ва сақлаш учун чет элларда ишлаб чиқарилган йўл техникаси, асбоб-ускуналар, технологиялар ва материалларни сотиб олиш, шунингдек, чет элларда ёки хорижий фирмалар мутахассисларини республикага таклиф этган ҳолда малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида фойдаланилади".

12-банд чиқариб ташлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Муталов