Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2015 й. 198-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2015 й.

N 198



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни

ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал

ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф

этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил

15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек тижорат фаолияти учун товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият кўрсатиши тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 20 июлдаги

198-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):


а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги "божхона тўловлари ва бошқа" сўзлари "тегишли" сўзи билан алмаштирилсин;


б) қарорга илованинг 41-бандидаги "божхона тўловлари ва" сўзлари чиқариб ташлансин.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 27 июль, 29-сон, 383-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 7-сон, 62-модда